Туркманистонда коронавирус сабабли тўйга ташриф буюрувчилар сонида чеклов ўрнатилди

Туркманистонда коронавирус сабабли тўйга ташриф буюрувчилар сонида чеклов ўрнатилди

Коронавирус пандемияси туфайли Туркманистонда тўйлар, туғилган кунлар ва бошқа зиёфатларда 200 кишидан ортиқ меҳмон чақириш тақиқланди. Бу ҳақда «Хроники Туркменистана» нашри хабар бермоқда.

Шу билан бирга битта стол атрофида 6 кишидан ортиқ ўтириш ҳам тақиқланган.

Мамлакатда намойишкорона бўлмасада эпидемияга қарши кураш олиб борилмоқда. Хусусан, кафе ва ресторанларга элтиб бериш хизмати орқали хизмат кўрсатиш буюрилган.

Расмий маълумотларга кўра, Туркманистон коронавирус аниқланмаган 20 мамлакатнинг бири ҳисобланади.