Туркманистонда моллар COVID-12 билан касалланмоқда

Туркманистонда моллар COVID-12 билан касалланмоқда

Туркманистоннинг Марв вилоятидаги қатор туманларида қорамоллар номаълум ўпка инфекциясидан азият чекмоқда. Бу ҳақда "Хроника Туркменистана" нашри хабар бермоқда. 

Маҳаллий ветеренарлар номаълум касалликка одамлардаги COVID-19'га қиёсан COVID-12 деб ном қўйиб олишган. 

Сигирлар окситетрациклин-200 дориси билан даволанмоқда. Ветеринария шифокорлари уни товуқларга ҳам беришади, улар ҳам номаълум касаллик билан касал бўлиб қолишади. Касалланган паррандалар овозини йўқотмоқда - улар тумшуғини очишади, лекин улар товуш чиқара олмайди. Қишлоқ аҳолисининг сўзларига кўра, баъзи ҳолларда сигирлар ва товуқлар нобуд бўлади, бошқаларда улар даволанади.

Марв вилоятида номаълум касаллик туфайли қорамолларнинг оммавий ўлими ҳақида Озодлик радиосининг туркман хизмати ҳам хабар берган. Чорваларнинг дастлабки ўлим ҳолатлари икки ой олдин қайд этилган, аммо сўнгги икки ҳафта ичида касаллик кўлами кескин ошди. Даволаш ҳайвонларга ёрдам бермаяпти.

Ветеринария шифокорлари, чорва молларининг нобуд бўлишига самолётлардан дезинфекцияловчи воситалар сепилиши сабаб бўлиши мумкин, деб тахмин қилмоқда. Улар ўтлар устига тушади, сигирлар эса кейин уларни ейди.

 

Мавзуга доир: Шимолий Қозоғистонда юқори патогенли парранда гриппи тарқалди