Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистонда пахтага сафарбарлик эълон қилинди
10.09.2019 13:15,  
28

8-9 сентябрь кунлари Туркманистоннинг  Мари вилоятидан Aхал вилоятига пахта теримига бир ярим мингга яқин ҳарбий хизматчи юборилди. Бу ҳақида Хроника Туркменистана хабар берди.

Туркманистонда 1 сентябрдан Aшхабод ва унинг атрофидаги қисмларнинг ҳарбий хизматчилари пахта далаларига жўнатилган. Мари вилоятидан коммунал хизмат ходимлари, шу жумладан ҳайдовчилар ҳам пахта йиғим-терими учун Aхал вилоятига бориши ҳақида огоҳлантирилган. Бу йил Мари вилоятининг далаларида пахтанинг катта қисми зарарланган. 

Бюджет муассасалари ходимларининг таъкидлашича, улар кунига 1-2 килограмм пахта йиғиб олмоқда. Хусусан, Ёлотен туманида пахта ҳали тўлиқ очилмаган. Кўпгина майдонларда барглар  жигарранг бўлиб, бу кўплаб зараркунандалар мавжудлигидан далолат беради.

Бюджет ташкилотлари ходимлари пахта теримига бошқа одамни юбориши мумкин. Ёлланма ишчининг нархи кунига 20 манат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан