Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистонда президент ўлими ҳақида миш-миш тарқатганларни ҳибcга олиш бошланди
29.07.2019 11:18,  
25

Туркманистонда президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақида миш-миш тарқатганларни ҳибcга олиш бошланди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» сайти хабар бермоқда.

Камида уч киши қамалгани ҳақида аниқ маълумот бор. Бердимуҳамедовнинг ўлими ҳақидаги норасмий хабарлар у 24 июлда таътилга чиққанидан кейин урчиб кетди. Миш-мишларнинг олдини олиш учун президентнинг матбуот хизмати у имзолаган бир неча ҳужжатни кўрсатди. Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўзи ҳам таътилини барвақт тугатиб, камера олдига чиқишга мажбур бўлди: Ашхободдаги янги қурилишларни кўздан кечирди.

Ижтимоий тармоқларда туркманистонлик санъаткорларга президент Гурбангули Бердимуҳамедовни қўллаб-қувватлаб, унинг ўлими ҳақида миш-миш тарқатганларга қарши раддиялар билан чиқиш буюрилди. 

«Умид қиламанки, сиз бизнинг ҳурматли раҳбаримиз ҳақида интернетдаги сохта хабарларга ишонмайсиз ва ишонаманки, уларни қўллаб-қувватламайсиз!», – деди қўшиқчи Селби Тувакгилижова. «У тирик ва Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!» дея қўшимча қилди у ва «ҳурматли президент» атрофидаги «хоин ва атеистлар»га қарши чиқишга чақирди.

Актёр Ягший Гошунов «Бу туҳматчиларнинг юзларига иссиқ темир босиш керак» деди. «Бизнинг ватанимиз чиройли қўғирчоққа ўхшайди. Бизни ушбу бахтли даврга олиб келган азиз президентимиз узоқ умр кўрсин! Жаҳон тарихида Туркманистон сингари байрам ва тантаналарга бой давлат йўқ!» дея қўшимча қилди у.

Мусиқачи Бегмурод Амангулиев «даҳшатли маълумотлар» тарқатувчиларни «бадбашаралар ва ҳасадгўйлар» деб атади. «Қандай қилиб эртаклардагидек ҳаётда яшаётган бу бадбахтлар бундай ножўя сўзларни ёзишга қодир! Бизнинг доно раҳбаримиз бор – у бутун дунёга намуна. Одамлар уларнинг атрофида бирлашиб, бир жону бир танга айланишди ва ўзларининг раҳбарларига хиёнат қилишди! Азиз президентимиз учун биз ширин ҳаётимизни қурбон қилишга тайёрмиз!», – деди у.

Шарҳлардаги баъзи фойдаланувчилар санъаткорларни Туркманистондаги ҳақиқатни бузиб кўрсатишда, кўзбўямачиликда ва лаганбардорликда айблашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан