Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистонда қариялар Орқадоғни кутиб олиш учун сувсиз, овқатсиз соатлаб репетиция қилдирилди
24.02.2020 17:24,  
1378

Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида қариялар Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олиш маросими репетициясида соатлаб машқ қилдирилди.

Гурбангули Бердимуҳамедов 21 феврал куни шаҳарга келган ва янги масжид очилиш маросимида иштирок этган. Бунга қадар бир ҳафта давомида шаҳар ҳокимияти жамоат жойларини тартибга келтириш ва марказий кўчаларни таъмирлаш билан банд бўлди. Эски масжид ҳовлисида эса қариялар ҳар куни кутиб олиш маросимига тайёргарлик кўрди. Уларнинг ҳар бири нима қилиши лозимлигини ёддан билиши шарт бўлган. 

МАВЗУГА ДОИР: Туркманистонда 40 ёшдан ошган эркакларга сочини қорага бўяш тақиқланди (видео)

Президент келишидан бир кун олдин қарияларни репетицияга чақиришган. Репетиция кеч соат 17:00дан тунги соат 23:00га қадар давом этган. Ўтган вақт давомида қарияларга на овқатланиб олишга ва на сув ичишга рухсат берилган. Уларнинг энг ҳурматлилари Бердимуҳамедов билан шахсан кўришиши, қишлоқ оқсоқоллари эса орқада жимгина туриши керак бўлган.

Репетиция вақтида қариялардан бири ҳушидан кетиб қолган. У қандли диабет билан оғригани маълум қилинмоқда. Аммо ўша ҳолатда ҳам миллий хавфсизлик вазирлиги ходимлари қарияга ёрдам беришни тақиқлаган ва барчага ўз жойида туришни буюрган.

МАВЗУГА ДОИР: Туркманбоши байрамда диджейлик қилиб, амалдорларни рақсга туширди (видео)

Ҳушидан кетган қария полиция ходимлари томонидан ташқарига олиб чиқилган ва фақат ўша ерда тиббиёт ходимлари ёрдам беришига рухсат этилган.

Аммо шунча машаққатга қарамай Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олиш учун фақат бир неча қариялар борган холос. Қолганларга масжид биносининг иккинчи қаватида кутиб туриш буюрилган. Фақатгина хайрия дастурхони ҳақида телерепортаж тайёрланаётган вақтда пастга тушишга рухсат этилган.

МАВЗУГА ДОИР: Ашхободда 2020 йили Алабай итига ҳайкал ўрнатилади

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан