Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистондаги ИЭСда фавқулодда ўчиш сабаб Ўзбекистонга етказиладиган электр энергияси кескин камайди
21.02.2020 12:41,  
282

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2020 йил 21 февраль куни соат 6:45да Туркманистон энергетика тизимига тегишли «Мари иссиқлик станцияси»да ва «Сердар» подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-511 ҳаво тармоғи фавқулодда ўчди. Натижада Туркманистондан етказиб берилаётган электр энергияси 780 МВтдан 60 МВтгача камайди.

Туркманистон электр узатиш тармоғида рўй берган носозлик туфайли Ўзбекистон энергетика тизими бўйича аварияга қарши автоматика тизими ишлаши оқибатида 600 МВт қувватдан фойдаланаётган истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилди.

Айни пайтда туркманистонлик энергетиклар томонидан ҳаво тармоғидаги носозлик сабабларини аниқланиб, уни бартараф этиш юзасидан зарур ишларни олиб борилмокда.

Ўзбекистон электр энергияси таъминоти тизимида импорт амалиёти ўрнини қоплаш учун барча захира кучлари сафарбар этилган бўлиб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

Турли носозликлар туфайли электр таъминотида рўй бериши мумкин бўлган қисқа муддатли узилишлар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мутасадди ходимлари томонидан бартараф этилиб, мавжуд ёқилғи захирасига мувофиқ электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёни «Иссиқлик электр станциялари» АЖ томонидан амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, «Ўзбекгидроэнергия» АЖ станциялари ҳам тўлиқ қувватда фаолият юритмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан