Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзгидромет 1-3 май кунлари айрим ҳудудларда кучли шамол ва селдан огоҳлантирди
30.04.2020 09:49,  
550

1-2 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий туманлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

1 майда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида кечга бориб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.

2 майда эса Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

Шамолнинг тезлиги 15-29 м/с гача кучайиши, айрим жойларда шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.

Шунингдек, 30 апрель-3 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан