Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туроператорлар Ўзбекистонда солиқ таътили эълон қилишни таклиф қилди 
6.03.2020 11:22,  
237

Аввал хабар қилганимиздек, 4 март куни Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигида Ўзбекистонга коронавируснинг кириши ва тарқалишини олдини олиш бўйича комиссия аъзолари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари ва туризм соҳаси субъектлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида хусусий сектор вакиллари ушбу масала юзасидан ўз фикрларини билдиришди.

Туроператорлар дунёда коронавируснинг таъсири остида йўқотишли келиши кутилаётган мавсум учун солиқ таътилини эълон қилиш ҳамда авиа ва темир йўл транспорти чипталари бекор қилинганлиги учун жарималарни бекор қилишга оид таклифларини баён қилишди.

Бундан ташқари, туроператорлар вақтинча бекор қилинган йўналишлар туфайли бўш турган самолётларни коронавирусдан ҳоли бўлган Туркия, Қозоғистон каби давлатларга ҳамда ички авиақатновларга йўналтиришни таклиф қилишди. Бунда улар ушбу парвозларни Тошкент шаҳри билан бирга Самарқанд, Бухоро ва Урганч аэропортлари орқали ҳам амалга ошириш ҳамда Урганч ва Бухоро шаҳарларини кунлик авиақатновлар билан боғлаш имкониятларини кўриб чиқишни сўрашди.

Муҳокамалар якунига кўра, мутасадди ташкилотлар томонидан коронавируснинг туризм соҳасига салбий таъсирини камайтириш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилиб, уларнинг Ҳукуматга киритилиши белгиланди.

Бунда айни дамда мураккаб вазиятга тушган тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш, ташқи таъсир омилини пасайтириш мақсадида ички туризмни ривожлантириш учун қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш, коронавирус қайд этилмаган давлатлардан сайёҳларни жалб қилишга оид қўшимча чора-тадбирларни кўриш, республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тадбиркорларга молиявий кўмак бериш имкониятларини ўрганиш, тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш кўзда тутилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан