Туроператорлар ва меҳмонхоналар учун 31 декабргача фойда солиғи 50 фоизга камайтирилади

Туроператорлар ва меҳмонхоналар учун 31 декабргача фойда солиғи 50 фоизга камайтирилади

Аввал хабар қилганимиздек, «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 июнидан «яшил» ва «сариқ» тоифадаги ҳудудларда ички туризм қайта йўлга қўйилади ҳамда фуқароларига Ўзбекистонга киришга рухсат этиладиган мамлакатлар рўйхати белгиланиб кириш туризми босқичма-босқич қайта тикланади.

«Яшил» ва «сариқ» тоифадаги ҳудудларда ички туризмга рухсат берилади

Шунингдек, туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар, дам олиш уйлари ва б.) учун:

  • 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар фойда солиғи ставкаси белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтирилади;
  • 2020 ва 2021 йил якунлари бўйича зарарларни Солиқ кодексида назарда тутилган миқдор билан чекламаган тарзда ўтказиш ҳуқуқи берилади;
  • 2021 йил 1 январгача бўлган даврда туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.

Шунингдек, жойлаштириш воситаларига алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғимни тўлашни 2021 йил 1 январгача бўлган муддатга давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилиш ва кейинчалик уларни 12 ой мобайнида тенг қисмларда тўлаш асосида фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади.