Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Тузалишим билан Россияга қайтаман" – NYT Навалнийнинг режаларини маълум қилди
15.09.2020 14:52,  
407

The New York Times нашрининг ёзишича, россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навалний Германия прокурорига соғлиғи имкон бериши биланоқ Россияга қайтиш нияти борлигини билдирган. 

"Навалний Германияда сургун юришни режалаштирмаяпти. У Россияга қайтиб, ўз ишини давом эттиришни истайди", - дейди нашр манбаси.

Шу билан бирга, манбанинг айтишича, Навалний Москванинг Германиядан ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилгани сабабли Россия томони билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди.

Таъкидланишича, Навалний "ўзининг аҳволи, нима бўлганлиги ва қаердалигини тўлиқ билади".

Навалний 20 август куни Томскдан Москвага парвоз пайтида касал бўлиб қолди. Самолёт Омск аэропортига фавқулодда қўнди. Мухолифатчи кома ҳолатида жонлантириш бўлимига ётқизилди. 22 августда у Германияга, Берлиндаги Шарите клиникасига даволаниш учун кўчирилди.

2 сентябр куни Германия расмийлари Бундесвер лабораториясига асосланиб, Навалнийнинг танасида Новичок гуруҳидаги заҳар излари топилганини айтди. Россия ҳукумати Германия томонидан далилларни талаб қилди.

7 сентябр куни Шарите Навалнийни сунъий комадан чиқиб, аҳволи яхшиланганлиги ҳақида хабар берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан