Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Twitter даромадларнинг пасайиши сабабли сиёсий реклама тақиқини бекор қилмоқчи
5.01.2023 15:50,  
10

Яқин ҳафталарда Twitter ижтимоий тармоғи раҳбарияти даромадлари камайганлиги сабабли аввалги раҳбарият томонидан сиёсий рекламага қўйилган тақиқни бекор қилмоқчи. Techcrunch нашри компания хабарларидан келиб чиқиб шундай хулосага келди.

Ижтимоий тармоқ вакили қоидалардаги бўлажак ўзгаришларни умумий маънода таърифлаб берди, бироқ тартибга солишнинг юмшатилиши ижтимоий тенглик ва атроф-муҳит ўзгариши каби мавзуларга тааллуқли эканлигини таъкидлади. Сиёсий реклама контекстида географик чекловлар бўлиши кераклиги айтилди.

Twitter хавфсизлик бўлими реклама сиёсати телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситаларида қўлланиладиган йўналиш бўйича ташкил этилишини тушунтирди ва бу нимани англатишини аниқламади. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқ хавфсизлик сиёсатидаги ўзгаришлар контентни текшириш ва тасдиқлашда бошқача ёндашувни англатмаслигини ваъда қилмоқда.

Twitter'нинг собиқ бош директори Жек Дорси 2019 йил октябрь ойида ижтимоий тармоқдаги сиёсий рекламаларни тўлиқ тақиқлашини эълон қилди. Унинг фикрича, мақсадли реклама фуқароларнинг сиёсий қарорларига таъсир қилмаслиги керак, чунки бу жамият учун хавф туғдиради.

Ушбу қарордан уч йил ўтиб Twitter'ни сотиб олган миллиардер Илон Маск ўзининг янги активи даромадини кескин оширмоқчи эканлигини айтди. Бироқ сўнгги икки ой ичида ижтимоий тармоқ кўплаб муаммоларга дуч келди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан