Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Twitter Илон Маск билан муваффақиятсиз келишув сабаб 33 млн доллар зарар кўрди
24.07.2022 12:04,  
25

Илон Маск билан келишувнинг муваффақиятсиз тугаши Twitter даромадининг пасайишига сабаб бўлди. Бу ҳақда компания молиявий ҳисоботида айтилди.

Компания 2022 йилнинг иккинчи чорагида Илон Маск билан битимга эришиш учун 33 миллион доллар сарфлаганини маълум қилди.

Тармоқ, шунингдек, даромаднинг камайиши cабаблари сифатида реклама соҳасидаги муаммолар ва умумий иқтисодий вазиятни ҳам тилга олади. Бироқ «Илон Маск томонидан Twitter’нинг сотиб олиниши билан боғлиқ ноаниқлик» ижтимоий тармоқ маблағлари йўқотилишининг асосий омили дея кўрилади.

Маск 2022 йил апрель ойида Twitter’ни сотиб олиш бўйича келишувга эришган ва бир неча ҳафтадан сўнг уни бекор қилишга ҳаракат қила бошлаган. Июль ойи бошида Tesla раҳбари 44 миллиард долларлик келишувни бекор қилди. Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси (СEC) мактубида Twitter битим мажбуриятларини бажармагани ва бирлашиш келишувини бузгани айтилган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан