Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Twitter"нинг Ҳиндистондаги офисларида 50 фоиздан ортиқ ишчи ишдан бўшатилади
6.11.2022 18:06,  
13

Twitter ижтимоий тармоғи раҳбарияти Ҳиндистондаги офислари ходимларини оммавий ишдан бўшатишга рухсат берди. Бу ҳақда хабардор манбаларга таяниб, NDTV телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, ишдан бўшатиш Twitter'нинг янги эгаси, миллиардер Илон Маск (Forbes маълумотларига кўра, 208 млрд долларга эга) томонидан амалга оширилаётган реструктуризациянинг бир қисмидир. Ходимларнинг қисқариши Twitter Ҳиндистоннинг барча бўлимларига, жумладан, муҳандислар, маркетинг, алоқа ва савдо бўлимлари ходимларига таъсир кўрсатди. Ҳиндистондаги компания ходимларининг 50% дан ортиғи ишдан бўшатилди.

Октябрь ойи охирида The New York Times манбаларига таяниб Илон Маск Twitter'га 29 октябрдан ишдан бўшатишни бошлашни буюрганини ёзган эди.

5 октабр куни аввалроқ NBC телеканали худди шу номдаги ижтимоий тармоқда ёлғон маълумотлар тарқалишига қарши курашда иштирок этган Twitter ходимлари кенг кўламли қисқаришга тушиб қолгани ҳақида хабар берган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан