Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






УАЗ-3170 ҳақида дастлабки хабар тарқалди
28.05.2016 07:24,  
17

УАЗ-3170 қаттиқ кузовли, ҳар бир ғилдирагида мустақил осмаси бор янгича кроссовердир. У “Кортеж” оиласига мансуб автомобилларнинг платформаси устига қурилади, деб ёзмоқда carzone.uz сайти.

Лойиҳага кўра янги УАЗ узунлиги 4600, ғилдираклар базаси 2850 мм. Жиҳозланган ҳолда вазни 1685дан 1825 кггача. Тўла узатмали, тубининг ердан баландлиги 200 мм. 50 см чуқурликдан бемалол ўтиб кетади.

Асосий мотори 2,5 литрли атмосферали ЗМЗ бўлиб, 145 от кучини беради. Айлантириш моменти 240 Н∙м. Қимматроқ версияларига икки турбомотор ўрнатилади. Бирининг кўрсаткичлари 150 от кучи ва 330 Н∙м, иккинчисиники — 170 от кучи ва 350 Н∙м.

УАЗ дизайни устида хорижлик мутахассислар ишлашяпти. Улар орасида НАМИ дизайн студияси ва Pininfarina ательеси бор. Лойиҳа графигига биноан янги УАЗ конструкцияси 2017 йилнинг майида битиши керак, ишлаб чиқариш эса 2020 йилнинг иккинчи чорагидан бошланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан