Уч мингинчи Хитой-Европа мунтазам юк поезди Урумчидан Тошкентга жўнади (видео)

Уч мингинчи Хитой-Европа мунтазам юк поезди Урумчидан Тошкентга жўнади (видео)

скриншот

Урумчидан Тошкентга Хитой-Европа мунтазам юк поезди жўнади. Бу доимий амалга ошириладиган юк поез ҳаракати очилганидан бери уч мингинчи рейсдир, деб Chinanews хабар берди.

Поезд Урумчи (Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Шинжон-Уйғур автоном вилояти) йиғиб-тарқатиш марказидан жўнади . Ушбу поезд 46 та вагонни ўз ичига олган, дейди нашр.

Март ойида харидорлар томонидан талаб юқори бўлгани сабабли турли компаниялар товарларни етказиб беришни фаол ташкиллаштирди ва кунига ўртача ҳисобда 10 тадан ортиқ контейнер етказиб берилди.

Унгача марказда 140 тадан ортиқ контейнер ва 3780 тонна маҳсулотлар омборхонада сақланган эди.

Уч мингинчи юк поезди Тошкентга истеъмол моллари, маиший электр жиҳозлари, авто эҳтиёт қисмлар ва кийим-кечакларни етказиб беради.