Учқудуқдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Учқудуқдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Фото: yhxbb.uz

Навоий вилояти Учқудуқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ҳодиса 22 сентябр куни соат 18:30 ларда, Учқудуқ тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 281-282 километрлари оралиғида “Учқудуқ-Зарафшон” йўналишида юз берган.

Фото: yhxbb.uz 

 

Lacetti автомобилини бошқараётган ҳайдовчи Н.Д. (1997 й.т.) йўлнинг хавфли бурилиш жойида қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи Ж.Ж (1997 й.т.) бошқарувидаги Nexia автомобили билан тўқнашган.

Таъкидланишича, иккала ҳайдовчи ҳам хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланган.

Натижада, “Нексия” автомобили йўловчилари 57 ёшли Р.Д. воқеа жойида ва 24 ёшли С.М. шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этишган. Ушбу автомобиль ҳайдовчиси 23 ёшли Ж.Ж. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Учқудуқ тумани Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.