Интернет тармоқларида Тошкент шаҳар, Учтепа тумани халқ депутатлари кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов фаолияти билан боғлиқ ҳолат кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати муносабат билдирди.
Хабарда депутат Н.Зайнитдиновга қарши босим ўтказилаётгани, обрўсизлантиришга уринишлар амалга оширилаётгани қайд этилган.
Ўз навбатида, ушбу ҳолат Сенатнинг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятига кўмаклашувчи комиссияси томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш натижалари тўғрисида қўшимча маълумот берилади.