Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Учтепадаги савдо мажмуасида йирик ёнғин содир бўлди
11.10.2020 18:31,  
569

Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги савдо мажмуасида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун соат 8:49 да "Uchtepa Outlet Centre" Фарҳод кўчасида жойлашган “Uchtepa Outlet Centre” савдо мажмуасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин натижасида мажмуанинг ички ва том қисми 1500 кв.м майдонда ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 8:54 да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 9:54 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин жойига 10 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.

Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ижтимоий тармоқларда ушбу ёнғин видеолари ҳам тарқалди. 

 

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан