Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








UEFA раҳбари Россия футболига қарши санкциялар ҳақида гапирди
30.04.2022 15:58,  
182

Европа футбол уюшмалари иттифоқи (UEFA) президенти Александр Чеферин Россия футболига қарши санкциялар ҳақида гапирди. Унинг сўзларини "24sata.hr" сайтида келтирган.

Чефериннинг таъкидлашича, россиялик спортчилар жабр кўрмасликлари керак, чунки улар ҳеч нарсада айбдор эмас. «Шунинг учун UEFA хайрихоҳлик кўрсатиши ва санкциялар россиялик спортчилар ёки Россия халқига қарши эмаслигини кўрсатиши керак», — деди у. 

UEFA раҳбари Россия клубларининг еврокубоклардаги иштироки бўйича қарор 2022/2023 йилги мавсум бошланишидан олдин қабул қилиниши кераклигини қўшимча қилди.

UEFA Россия клублари ва жамоаларининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш бўйича қарорни келаси ҳафтада қабул қилиши ҳақида хабар берган эди. Уларга кўра, ҳозирда иккита вариант кўриб чиқилмоқда: 2022/2023 йилги мавсум учун дисквалификация ёки аввалроқ қабул қилинган кейинги огоҳлантиришгача тақиқни узайтиришни кўриб чиқишмоқда.

28 февраль куни Халқаро футбол федерацияси ва UEFA Россия клублари ва терма жамоаларини улар ҳомийлигидаги мусобақаларда иштирок этишни тўхтатди. Жамоалар барча мусобақалардан, жумладан, 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш баҳсларидан четлаштирилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан