Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украин элчиси Шольцни танқид қилди, Германия Украинани узр сўрашга чақирмоқда
4.05.2022 00:16,  
621

Украина–Германия ўртасидаги дипломатик можаро: Украин элчиси Шольцни танқид қилди, Германия Украинани узр сўрашга чақирмоқда.  Бу ҳақда "BBC news" манбаси ҳабар бермоқда.

Кеча Германия канцлери Олаф Шольц ZDF телеканали орқали, Украина расмийларининг Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерни қабул қилишдан бош тортиш ҳақидаги қарори эътиборга молик ҳодиса эканлигини, бу унинг Киевга келажакдаги эҳтимолий ташрифига тўсиқ бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Украинанинг Германиядаги элчиси эса Шольцнинг бу ҳаракатини танқид қилди. "Ранжиган колбаса ўйинини ўйнаш яхши эмас. Гап фашистларнинг Украинага ҳужумидан кейинги энг шафқатсиз қирғин уруши ҳақида бормоқда, бу болалар боғчаси эмас", — деди Украинанинг Берлиндаги элчиси Андрей Мелник.

Украина апрель ойида Штайнмайернинг Киевга ташриф буюриш таклифини рад этиб, Германияда норозилик уйғотди. Bild таблоидининг ёзишича, Зеленский Германия президентининг Россия билан яқин алоқалари туфайли учрашувдан бош тортган.

Германия парламентининг мудофаа қўмитаси раҳбари Мари-Агнес Страк-Зиммерманн Украинани Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерни қабул қилишдан бош тортгани учун узр сўрашга чақирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан