Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украина аҳолиси рекорд даражада қисқариб бормоқда
23.01.2020 21:06,  
1148

Украина ҳукумати мамлаката аҳолиси сонини 3 хил турлича усулларда ҳисоблаб чиқди. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатда 37,3 миллион киши истиқомат қилади ва бу рақам 20 йил олдинги рақамдан 11 миллионга кам.

Ҳукумат аҳоли сонини 3 хил усулда ҳисоблаб чиққан: мобил операторлар маълумотлари асосида, Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари асосида, аҳолининг ёши ва жинси таркиби бўйича экстраполяция қилинган пенсия жамғармаси, жисмоний шахсларнинг давлат реестри маълумотлари асосида.

Ушбу рақамлар ҳам аҳолининг тўлиқ сонини кўрсатиб бера олмайди, бироқ улар ҳақиқатга жуда яқин.

Охирги марта Украина аҳолиси сони 2001 йилда ҳисоблаб чиқилган эди. Ўшанда аҳоли сони 48,45 млн кишини ташкил этган.

Ҳисоб-китоблар чоғида Донецк (2,3 млн киши), Луганск (1,4 млн киши) ҳамда Қрим (қарийб 2 млн)нинг аҳолиси инобатга олинмаган. Уларсиз ҳам Украина аҳолиси 20 йил ичида 11 млн кишига камайиб кетган.

Совет давридаги ҳисоб-китобларда, аниқроғи 1989 йилда Украинада 52 миллион киши рўйхатга олинган.

Мамлакат президенти Владимир Зеленскийнинг таъбири билан айтганда, Шарқий Европанинг етакчилигига даъво қилаётган Украина аҳолиси сони, янги ҳисоблар бўйича, Полшаники билан деярли тенг бўлиб қолди. Полша ЯИМ Украинаникидан қарийб 3 баробар кўпроқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан