Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украина армия учун шиша идишларни оширилган нархда сотиб олгани туфайли 700 минг доллар йўқотган
3.03.2023 20:56,  
22

Украина Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли Кучлари аскарлари учун флаконлар партиясини оширилган нархда сотиб олган, бунинг натижасида бюджет камида 700 минг доллар йўқотиши мумкин. Бу ҳақда Украинанинг "Главком" нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Киевда жойлашган "Prologue Service" компанияси Мудофаа вазирлигига ҳар бир донасининг нархи 7,9 доллар бўлган 100 минг флакон етказиб берган, ўшанда уларнинг реал қиймати 0,59 долларни ташкил этган. Нашрнинг ёзишича, мудофаа вазирлигининг манфаатдор шахслари маҳсулот таннархини ошириб юборилишини оқлайдиган сохта ҳужжатларни тайёрлаш учун хорижий ташкилотлардан фойдаланган бўлиши мумкин.

Мақолада айтилишича, ўтган йилнинг июль ойида Украина Миллий аксилкоррупция бюроси мамлакат Мудофаа вазирлиги ходимларининг мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш эҳтимоли бўйича фактлар бўйича судгача текширув бошлаган. Нашрнинг таъкидлашича, экспертлар Украина Қуролли Кучлари учун мулк сотиб олиш бўйича бир нечта шартномаларга эътибор қаратган, улар "Prologue Service" билан электрон харидлар тизимида рўйхатдан ўтмасдан соддалаштирилган тартибда тузилган.

Главкомнинг хабар беришича, Киев компанияси билан шартномани Мудофаа вазирлиги давлат харидлари бошқармаси бошлиғининг собиқ ўринбосари Богдан Хмелниский тузган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан