Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








"Украина, бардам бўл!". Тошкентликлар Украина халқини қўллаб-қувватламоқда
26.02.2022 10:26,  
195

Тошкентликлар украин халқини қўллаб-қувватлашларини билдириш мақсадида пойтахтдаги Украина элчихонасига гуллар, юмшоқ ўйинчоқлар ва ёзувлар олиб келишмоқда. «Газета.uz» мухбири дипломатик ваколатхона биносига ташриф буюрди.

Ёзувларда украин, ўзбек ва рус тилларида ёзилган: «Мысвами! #нетвойне» (#урушгайўқ), «Украина, держись!» (Украина, бардам бўл!), «Украинага тинчлик», «Сил татерпіння українському народу» (Украина халқига куч ва сабр) ва бошқа қайдларни кўриш мумкин.

Элчихонага гуллар ва ёзувлар олиб келган Тошкентда яшовчи фуқаро Мирзаёр Эркинов «Газета.uz» билан суҳбатда уруш ва босқинчиликнинг ҳар қандай кўринишига қарши экани ва уларни қоралашини маълум қилди.

«Ҳалок бўлган аскарлар украиналик ёки рус бўлмасин, улар ўзлари ишонган қадриятлар учун курашдилар. Украина эркаклари ўз Ватани ва озодлиги учун қон тўкаётган бир пайтда, рус аскарлари ҳукуматнинг қуруқ ғоялари қурбони бўлишмоқда. Бу жуда ва жуда ачинарли», — деди у.

У гулларни муқаддас қадриятлар учун курашган ҳарбий хизматчилар ва тинч аҳолига бағишлашини таъкидлади.

«Ватандошларимиз озодлик нафасини ҳис қилишларини истардим. Бу гуллар ана шундан умидвор. Агар биз урушни тугатмасак, уруш бизни тугатади, деган Герберт Уэллс. Украинада тинчлик бўлсин, ҳар бир давлат ўз тақдирини ўзи ҳал қилсин. Дунёда сиёсий қатағонлар, урушлар бўлмасин», — деди у.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан