Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украина Бош прокуратураси болаларга доир янги рақамларни очиқлади
3.05.2022 12:14,  
52

Украина Бош прокуратураси: уруш пайтида камида 220 бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар бермоқда.

Украина бош прокуратураси маълум қилишича, Россиянинг Украинага бостириб кириши чоғида камида 220 нафар бола ҳалок бўлган, 406 нафардан ортиқ бола жароҳатланган.

Болаларнинг аксарияти Донетск вилоятида - 139, Киевда - 115, Харковда - 95 та жабрланган.

Бу рақамлар якуний эмас, дея огоҳлантирмоқда Украина расмийлари.

БМТ маълумотларига кўра, 1 майга қадар Украинада камида 3153 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, улардан 226 нафари болалар. Ташкилот, шунингдек, ҳақиқатда қурбонлар сони анча кўп бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.

«Тинч аҳоли ўлими ёки жароҳатланишининг аксарияти кенг таъсир доирасига эга бўлган портловчи қурилмалардан фойдаланиш, жумладан, оғир артиллерия ва кўплаб ракета тизимларидан ўққа тутилиши, шунингдек, ракета ва ҳаво зарбалари натижасида содир бўлган», дейилади БМТ ҳисоботида. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан