Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Украина Донбассдаги ерларини бой бермоқда
27.05.2022 19:50,  
9

Украина Бош штаби Донбасс шимолида бир нечта аҳоли масканларини қўлдан бой берганини тан олган. Украина ҳарбийларининг Донбассдаги аҳволи танглашиб бораётганини кўплаб расмий ва норасмий шахслар чиқишидан пайқаш мумкин.

Украина уруш фронтидаги энг сўнгги хабарлар:

  • Россия қўшинлари Луганск вилоятининг маъмурий маркази Северодонецк шаҳрини қуршаб, босиб олишда давом этмоқда. Унинг атрофида шиддатли жанглар кетмоқда.
  • Вилоят раҳбариятининг маълум қилишича, Луганск вилоятининг атиги 5% Украина бошқарувида. Ўтган ҳафта билан солиштирганда бу рақам икки баробарга камайган. Украина ҳарбийлари айрим ҳудудлардан чекинишга мажбур бўлган.
  • Северодонецк мэрининг айтишича, шаҳар тўхтовсиз равишда бомбардимон қилинмоқда. 60 фоиз аҳоли яшаш бинолари тўлиқ вайрон бўлган, 90 фоиз бино зарар кўрган ва капитал таъмирга муҳтож.
  • Пентагонга кўра, қўшинлар сонининг кўплигига қарамасдан Россия жуда ҳам оз натижага эришган. Россия қўмондонлари ўзларининг ўтмишдаги хатоларидан сабоқ олмаган ва бир тактикадан фойдаланишда давом этмоқда.
  • Урушни ўрганиш Институти таҳлилчиларининг айтишича, Россия қўшинлари қаттиқ чарчаган ва кейинги йўқотишларнинг ўрнини тўлдириш жуда қийин бўлади. Улардаги маълумотларга кўра, Россия Украина жанубида қўлга киритган ҳудудларда назоратни узоқ муддат ушлаш учун ва Украина қарши ҳужумларини қайтариш учун “учинчи мудофаа чизиғи”ни тайёрламоқда.
  • Украина Ташқи ишлар вазири яна бир бор Ғарб давлатларига мурожаат қилиб, улар Украина тақдирига бефарқ бўлмаса, зудлик билан оғир қуроллар етказиб беришга чақирган. “Артиллерия ва бирваракай ўт очувчи реактив тизимларсиз Россия қўшинларини сиқиб чиқариб бўлмайди”, деган у.
  • CNN телекомпанияси исмини ошкор қилмаган бир нечта Америка расмийларига таяниб хабар беришича, Байден маъмурияти Украинага узоқ масофага етиб борувчи замонавий ракеталар тизимини етказиб бермоқчи. Бу қуролларни Киев сўраб келаётганди. Қуролларнинг юборилиши ҳақида кейинги ҳафта хабар берилиши мумкин.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан