Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украина фуқаролигини олган ўзбеклар ҳам Ўзбекистонга эвакуация қилинадими?
3.03.2022 18:53,  
255

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжоновнинг Украинадаги вазият бўйича ОАВ саволларига жавоб берди.

Кабулжоновга кўра, сўнгги вақтларда аралаш никоҳдаги оилалар вакиллари ёки Ўзбекистонда туғилган, аммо Украина фуқаролигини қабул қилган фуқаролардан эвакуация қилиш бўйича мурожаатлар ҳам кўпайди.

Барча мурожаат қилаётганларга уруш ҳудудини имкон қадар тезроқ тарк этиб, Лвов шаҳрига бориш тавсия этилмоқда. Ўзбекистоннинг Киевдаги Элчихонаси уларни Лвовдаги тўпланиш нуқтасидан “Краковец” (Польша) назорат-ўтказиш пунктигача етказишда ёрдам беришга тайёр.

Аралаш никоҳлар гуруҳи вакилларини Ўзбекистонга эвакуация қилиш имконияти бўйича сўровларга жавобан Элчихона ушбу шахслар Ўзбекистон фуқаролари олиб чиқиб кетилганидан сўнг, эҳтимол, пуллик асосда эвакуация қилиниши мумкинлиги ҳақида тушунтиришлар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинадан биринчи рейс Тошкентдан Катовицега соат 07:00 да учиб кетган бўлса, кейингиси соат 10:00 да парвоз қилиши ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан