Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Украина газ импортидан бутунлай воз кечиш имкониятини эълон қилди
6.06.2022 14:49,  
99

«Украина газ транспорти тизимининг оператори» (OGTSU ) раҳбари Сергей Макогон мамлакат яқин 10 йил ичида газ импортидан бутунлай воз кечиши мумкинлигини маълум қилди. Бу мақсадга қазиб олиш ҳажмининг ўсиши ва биологик чиқиндиларнинг парчаланишидан олинган биогаз ишлаб чиқариш ёрдам беради. Бу ҳақда Макогон Facebook'да маълум қилди.

«Украина биогаз ишлаб чиқариш учун жуда катта салоҳиятга эга – йилига 8 миллиард куб метргача биогаз. Бу кейинги 10 йил учун жуда катта мақсад. Украина ўзининг газ ишлаб чиқариш ва биогаз ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали газ импортидан бутунлай воз кечиш учун реал имкониятга эга», - дея таъкидлади OGTSU раҳбари.

Макогоннинг қўшимча қилишича, Украина икки йилдан кейин йилига 0,5 миллиард куб метр биогаз ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади.

Reuters маълумотларига кўра, ўтган йил давомида мамлакат 27,3 миллиард куб метр газ истеъмол қилган, ўз ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 19,8 миллиард куб метрни ташкил қилган. Шу билан бирга, импорт 2,6 миллиард куб метрни ташкил этди, 4,9 миллиард куб метр газ ер ости омборларидан (UGS) олинди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан