Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украина Мудофаа вазири: Урушнинг янги босқичи бошланди
14.05.2022 14:51,  
343

Украина урушнинг янги – узоқ муддатли босқичига кирмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазири Алексей Резников маълум қилди.

“Россия стратегик мағлубиятга учради – у 9 майгача ҳарбий аралашув ва ҳокимиятни рус қўғирчоқларига алмаштириш орқали Украина давлатини йўқ қила олмади. Биз уни мақсадлар кўламини оператив-тактик даражага қисқартиришга мажбур қилдик. Ушбу фонда биз урушнинг янги – узоқ муддатли босқичига кирмоқдамиз. Унда ғалаба қозониш учун ресурсларни пухта режалаштириш, хатолардан қочиш, кучимизни шундай лойиҳалаштириш керакки, душман охир-оқибат бунга дош бера олмасин”, деб ёзган у Facebook’да.

Резников Украинанинг мудофаа салоҳиятини оширишга ва бир миллион кишини қурол ва жиҳозлар билан таъминлашга ваъда берди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда 1500 га яқин украиналик аскарлар Украинага Ғарб давлатларидан кўмак сифатида етказиб бериладиган жиҳозлардан фойдаланиш бўйича инструктор бўлиш учун ўқитилмоқда.

Мудофаа вазирлиги раҳбари Украинани ўта оғир ҳафталар кутаётгани ҳақида огоҳлантирди, аммо жанговар ҳаракатларда бурилиш нуқтаси бўлишига умид билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан