Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Порошенко партияси ҳукумат истеъфоси учун имзо тўпламоқда
17.06.2020 11:15,  
143

Украина Радасида мамлакатнинг собиқ президенти Пётр Порошенконинг “Европа бирдамлиги” фракцияси ҳукуматни истеъфога чиқариши учун имзо тўплашни бошлади. Бу ҳақда "Наш" телеканали эфирида фракция аъзоси Алексей Гончаренко маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, фракция Украина Бош вазири Денис Шмигал бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамасини ёқтирмайди, чунки " унинг 100 кундан ортиқ вақт давомидаги фаолиятида биз иқтисодий ҳалокатга дуч келдик ва 100 кундан кейингина у ўқиса бўладиган дастурни тақдим этди".

"Бизда карантиндамиз, иқтисодий таназзулни бошдан кечиряпмиз ва ҳукумат ҳеч нарса қилмаяпти", - деди Гончаренко.

Унинг сўзларига кўра, фракция аъзолари Шмигал дастурига 100 фоиз овоз бермайдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан