"Ўйлайманки, ҳаммаси бизнинг фойдамизга ҳал бўлади. Уларда бу босқични фаол давом эттириш учун захира йўқ. Бу захираларни йиғиш учун камида 2-3 ой керак бўлади. Санкциялар иқтисодиётни тугатади. Яъни, 2-3 ҳафта ичида ҳаммаси ҳал бўлиши керак. Мен тез-тез 2-3 ҳафта деб такрорлардим, лекин бу иккинчи босқичнинг бошланиши. Менимча, улар уч кундан кейин фаол равишда ҳудудни тарк этишлари керак, шундан кейин 2 ҳафта ҳаммасини ҳал қилади", — деди Арестович руслардан озод қилинган Ирпенга ташрифи чоғида.
Унинг фикрича, рус қўшинлари энди Киев вилояти шимолига қайтмайди:
"Улар бу ерга қайтмаслиги аниқ. Чунки бу ерга қайтиш учун ҳеч бўлмаганда ўша гуруҳни яратиш керак, улар бунга қодир эмас. Уларда сафарбарлик салоҳияти йўқ".