Украина президенти Владимир Зеленский Associated Press агентлигига интервью берди

Украина президенти Владимир Зеленский Associated Press агентлигига интервью берди

Тинчлик музокаралари ҳақида:

"Одамлар уруш тугашини, бизнинг шартларимиз асосида тугашини хоҳлайди. Лекин қайсидир яқинини йўқотган, фарзандларидан айрилган одамлар ҳеч қандай тинчлик битими, ҳеч қандай шарт билан қаноатланмайди, деб ўйламайман. Яра жуда катта".

"Аммо ҳиссиётлардан ташқари, қанчалик оғир бўлмасин, биз тушунишимиз керакки, ҳар қандай уруш тинчлик билан якунланиши керак, акс ҳолда у миллионлаб қурбонларга олиб келади".

“Ҳа, биз курашишимиз керак, лекин ҳаёт учун курашишимиз керак. Ҳеч нарса, одамлар йўқ бўлганда, чанг учун курашиб бўлмайди. Шунинг учун бу урушни тўхтатиш жуда муҳим. Гарчи бу мушкул, ҳиссий жиҳатдан қийин бўлсада, ҳеч ким мамлакатни масхара қиладиган одамлар билан гаплашишни хоҳламайди. Уларни тушуниш мумкин, мен ўзим уларни эркак сифатида, ота сифатида жуда яхши тушунаман. Аммо, агар у мавжуд бўлса, дипломатик йўл билан ечим топиш имкониятини йўқота олмаймиз. Урушни тўхтатмоқчи бўлган ўн миллионлаб одамлар учун қарор қабул қила олмаймиз. Биз улар учун қарор қабул қилиб, "Йўқ, биз қотиллар билан гаплашмаймиз", дея олмаймиз".

Мариуполдаги вазият ҳақида:

"Мариупол бугунги урушнинг юраги. У уриб турибди. Биз курашамиз, биз кучлимиз. Агар у уришдан тўхтаса, биз заифроқ ҳолатда бўламиз. Мариуполдаги позициямиз қанчалик кучли бўлса, мамлакат шарқидаги кучларимиз шунчалик кучли қаршилик кўрсатади. Бизнинг кучларимиз қанчалик кучли бўлса, музокаралар учун шунчалик яхши. Биз Россия Федерацияси билан мулоқотда устунликка эга бўламиз".

"Агар биз НАТОда бўлганимизда, бу уруш бўлмас эди. Ёки ҳаммаси ҳозиргидек бўлмасди. қўшнилар билан бир елкадан бош чиқарар эдик".

Зеленский, шунингдек, Украинага олиб кетилаётган қурол ва жиҳозлар етарли эмаслигини айтди. Агар ёрдам кўпроқ бўлганида ва тезроқ етиб келганида, Мариуполда юзлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолган бўларди, деди у.