Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украина Россияга ҳаёт учун муҳим бўлган дори воситаларини юборишни тўхтатди
14.06.2016 16:14,  
58

Украинада ишлаб чиқариладиган ҳаёт учун муҳим саналадиган мезатон дори воситаси Россияга юборилмайди. Бу ҳақда “Коммерсант” газетасига асосланиб Телеграф.uz хабар бермоқда.


Мезатон дориси Харьков шаҳридаги дори воситаларини ишлаб чиқариш илмий марказида тайёрланади. Мазкур восита жароҳат, яраланиш, қон айланиши етишмаслиги ҳолларида реаниматологлар, анестезиологлар томонидан ҳамда маҳаллий ва умумий наркоз учун акушерлар томонидан қўлланилади.

Москва ва бир қатор ҳудудларнинг реаниматологлари, анестезиологлари ҳамда тез ёрдам ходимлари мазкур дори воситасининг миқдори кам қолганлиги ва тез орада ушбу ҳаёт учун керакли бўлган дори воситаси тамом бўлиши мумкинлиги ҳақида юқори инстанцияларга расман хабар беришди.

Бироқ РҚ соғлиқни сақлаш муассасаси ушбу дорининг ўрнини босадиган бошқа дори воситалари мавжудлиги ҳақида маълумот беришган.

— Мезатон дориси 2010 йилдан бошлаб 6 йил мобайнида ўзининг нархини ўзгартирмаган, шунинг учун агар Россия биздан ушбу дорини харид қилиб олиш истагида бўлса, биз томондан белгиланган янги нархларга кўниши лозим, — дейди ишлаб чиқарувчи компаниянинг вакили Наталья Воронина.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан