Германия Украинага 9 миллиард евролик ёрдам пакетини ажратишга шошилмаяпти, бу ҳақда июнь охиридаги Европа Иттифоқи саммитида қарор қабул қилинган. Cорриере делла Сера газетасининг Брюссел ва Киевдаги манбаларига таяниб ёзишича, Германия молия вазири Кристиан Линднер Европа комиссиясининг Украинага ёрдамни умумий Европа қарзи ҳисобига молиялаш ниятини маъқулламайди.
Натижада, нашрга кўра, Украина ташқи қарзни тўлашнинг навбатдаги муддати келган центабр ойида дефолтга учраши мумкин.
Ҳозирча Берлин июль ойи охиригача олиниши керак бўлган 1 млрд евро миқдоридаги биринчи ёрдамни маъқуллади, деб ёзади «ТАСС». Киев эса ойига 5 миллиард долларга муҳтожлигини даъво қилмоқда.
ЕИ баҳорда Украинага 9 миллиард евролик ёрдам пакетини таклиф қилган эди, кейин эса Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан маъқулланган эди. У Евробонд механизми орқали Европа Иттифоқи маблағлари ҳисобидан Киевга фоизсиз даромад билан 25 йиллик кредит беришни таклиф қилди.