Украина собиқ президенти Порошенко яна миллиардерга "айланди"

Украина собиқ президенти Порошенко яна миллиардерга

"Forbes Ukraina" нашри 2016 йилдан бери илк маротаба бойлиги $95 миллиондан кам бўлмаган мамлакатнинг 100 нафар энг бой кишилари рўйхатини эълон қилди. Беш йиллик танаффусдан сўнг мамлакатнинг собиқ президенти Пётр Порошенко ушбу рўйхатга қайтиб келди.

Рўйхат иштирокчиларининг умумий бойлиги $31 млрддан ошади.

Бойлиги 1 миллиард доллардан кўпроқ бўлган украиналиклар жами 8 кишини ташкил этади. Мамлакатнинг энг бой одами кон-металлургия магнати Ренат Ахмедов ($2,8 млрд) саналади. Иккинчи ўринда "Интерпайп" гуруҳи бошлиғи Виктор Пинчук ($1,4 млрд) ҳамда учинчи ўринда Пётр Порошенко ($1,4 млрд) турибди.

Тўртинчи ўринни "Эпицентр" гипермаркетлар тармоғи эгалари Александр ва Галина Герега (1,3 миллиард доллар), бешинчи ўринни "Приват" молия-саноат гуруҳи эгаларидан бири Геннадий Боголюбов (1,2 миллиард доллар) эгаллади.

Миллиардерлар рўйхатида охирги ўринда президент Владимир Зеленскийга яқин деб кўриладиган "Приват" молия-саноат гуруҳининг эгаларидан бири Игор Коломоиский ($1 млрд) ҳам бор.