Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украина суди Януковични сиртдан ҳибсга олишга буйруқ берди
4.05.2020 22:05,  
275

Душанба куни Киевнинг Печерск туман суди "ҳокимиятни эгаллаб олиш"да айбланаётган, Украина ташқарисида бўлган мамлакатнинг собиқ президенти Виктор Януковични икки ойга ҳибсга олишга буйруқ берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Душанба куни Киевнинг Печерск туман суди прокурорнинг Януковични ҳибсга олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқишда давом этди.

"Мамлакатнинг собиқ раҳбари ва бош прокурори (Юрий) Луценко ишини олиб бораётган Украина Бош прокурори ташаббуси билан (суд томонидан) Виктор Януковичга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди", - дейди Януковичнинг адвокати Виталий Сердюк.

Адвокат бундай қарорни бемаънилик деб атади. "Виктор Януковичнинг турар жойи кўрсатилган, унинг иштирокида тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақидаги ўнлаб мурожаатлари, хусусан сўроқлар, қарама-қаршиликлар ва ҳақиқатни аниқлашга қаратилган бошқа тадбирлар Бош прокурор томонидан жавобсиз қолдирилмоқда", - деди Сердюк.

У, шунингдек, суд қарори собиқ президент ҳимоясини сусайтиришини таъкидлади. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Януковичнинг адвокатлари экс-президентга қарши ишларнинг сохталаштирилганлигидан далолат берувчи этарли материаллар тўплаган.

Ўзи нима бўлган эди

2013 йил 21 ноябрида Киевнинг бош майдони - майдан Незалежности (Мустақиллик майдони) Европа Иттифоқи билан интеграциялашув тарафдорлари томонидан эгаллаб олинган эди. Улар ҳукумат вакили Николай Азаровнинг ЕИ билан ассоциация шартномасини имзолаш тўхтатилгани тўғрисидаги баёнотидан сўнг майдонга тўплана бошлаган эди. Кейинчалик бу жой хавфсизлик кучлари ва радикаллар ўртасидаги тўқнашувнинг марказига айланди.

100 дан ортиқ кишининг ўлими учун жавобгарликни Украинанинг янги ҳукумати ўзининг сиёсий рақиби - собиқ президент Виктор Янукович ҳамда ИИВнинг "Беркут" махсус кучлари зиммасига юклаган эди.

Янукович ҳам "Беркут" ходимлари ҳам ўлимлар учун жавобгарликни рад этиб келишади. Тўнтаришдан кейин "Беркут" махсус кучлари тарқатиб юборилган. Янукович тинч намойишчиларга қарата ўқ узишга буйруқ бермаганини ва ҳатто барча полиция бўлинмаларини Киевдан олиб чиқишни буюрганини айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан