Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украина ташқи ишлар вазири: Мариуполда аҳвол Бучадагидан ҳам ёмонроқ
5.04.2022 03:31,  
188

Украина ташқи ишлар вазири: Мариуполда аҳвол Бучадагидан ҳам ёмонроқ. Бу ҳақда BBC news манбаси хабар бермоқда.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трусс Украина ташқи ишлар вазири Дмитри Кулебанинг Россияни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқариб юбориш чақириғини «даҳшатли жиноятлар», жумладан, Бучада тинч аҳолининг ўлдирилиши ортидан қўллаб-қувватлади.

Варшава музокаралари якунлари бўйича ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Трусс Путин урушини тўхтатиш учун Британия ва унинг иттифоқчилари томонидан Россияга қарши янги қаттиқ санкциялар тўлқинини киритишга чақирди.

Кулеба айтганидек, шу пайтгача шубҳада бўлган ва Россия билан савдони давом эттирган ҳар қандай Г-7 ёки Европа Иттифоқи давлати энди Украинадаги оммавий қабрларни кўргандан кейин ўзи учун бир қарорга келиши керак.

Буча даҳшатлари рус қўшинлари томонидан содир этилган ҳарбий жиноятларнинг «айсбергнинг фақат учи», дея қўшимча қилди Кулеба. «Мариуполдаги вазият анча ёмон», деди у.

Ўн минглаб тинч аҳоли рус қўшинлари томонидан қамал қилинган Мариуполни доимий ўққа тутилиши туфайли харобаларда ётган ҳолда ҳамон тарк эта олмаяпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан