Украина ва Россия озодликдан маҳрум қилинган фуқароларини алмашди

Украина ва Россия озодликдан маҳрум қилинган фуқароларини алмашди

Украина ва Россия суд ҳукми ўқилган ва озодликдан маҳрум қилинган шахслар билан ўзаро алмашди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, бир томондан 35 киши ва иккинчи томондан 35 киши чегарани кесиб ўтишган.

"Россия ва Украина ўртасида фуқаролар билан алмашишга бағишланган тарихий акция бўлиб ўтди", - деб маълум қилган Россиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова.

Flightradar портали маълумотига кўра, махсус борт Москва вақти билан 12:50 Россия ва Украина ҳаво бўшлиғига кириб келган.

9