Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украина хавфсизлик хизмати Россия танкерини қўлга олди
25.07.2019 17:12,  
4

Украина хавфсизлик хизмати Одесса вилоятидаги Измаил  портида Россияга тегишли Neyma танкерини қўлга олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, рус танкери Керч бўғозида Украина кемаларини блокировка қилгани учун қўлга олинган.

Таъкидланишича, кема портга NIKA SPIRIT номи остида кирган.

Иш юзасидан гумон қилинувчилар сифатида 15 та юқори рус ҳарбий раҳбариятининг мансабдор шахслари, шу жумладан, контр-адмирал, икки нафар вице-адмирал ва генерал-полковник жалб қилинган.

УХХ ходимлари, ҳарбий прокурорлар ва чегарачилар Украина суди рухсати билан кемада титув ўтказган ва ҳужжатлар, музокаралар ёзувлари ва борт журналларини мусодара қилишган. Шунингдек, экипаж аъзоларини сўроқ қилишган.

Кеманинг ўзи иш юзасидан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Ҳозирда уни ҳибсга олиш учун судга мурожаат тайёрланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан