Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украина ХВЖдан янги кредит олиши мумкин — Bloomberg
11.06.2022 13:43,  
37

Украина Россия томонидан бошланган махсус ҳарбий операция фонида бюджетдаги катта йўқотишлар туфайли Халқаро валюта жамғармасига (ХВЖ) мурожаат қилишни ва янги кредит дастурини тузишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

Украина молия вазири Сергей Марченконинг айтишича, Киев ҳозирда халқаро ташкилот вакиллари билан янги молиявий ёрдам пакетининг дастлабки муҳокамаларини олиб бормоқда. Украина Молия вазирлиги раҳбари иқтисодчилар ва ХВЖ мутахассислари учун беқарор макромолиявий прогноз туфайли қўллаб-қувватлаш дастурини тайёрлаш қийинлигини таъкидлади.

Украина аввалроқ ХВФдан фавқулодда вазиятлар учун 1,4 миллиард доллар маблағ олган. Марченконинг сўзларига кўра, Киев июнь ойида Ғарб ҳамкорларидан яна 4,8 миллиард доллар олишни кутмоқда. Шунингдек, Жаҳон банки Киевга иқтисодий тикланиш соҳасида Тараққиёт траст фондидан 88,5 миллион евро миқдорида грант ажратди.

Май ойида Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг махсус ҳарбий амалиёти чоғида мамлакат йўқотишларини баҳолаган эди.

Унга кўра, Украинани тиклаш учун камида 600 миллиард доллар керак бўлади. Унинг таъкидлашича, Украина иқтисодиётини тиклаш ҳар ойда тахминан етти миллиард долларни ташкил қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан