Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Украина Зеленскийга ультиматум қўяди
13.02.2022 10:18,  
808

Украина мухолифат платформаси – “Ҳаёт учун” партияси президент Владимир Зеленский ва унинг жамоасини Минск келишувларига риоя қилиш ёки истеъфо беришга чақирди.

Мурожаат матни партия сайтида эълон қилинган.

Хусусан, сиёсатчилар амалдаги ҳукуматдан Минскда уч томонлама алоқа гуруҳининг самарали ишини ташкил этиш ва Норманд форматидаги позицияни келишиб олишни талаб қилмоқда. Шунингдек, улар Донецк ва Луганскдаги сайловларнинг ўзига хос хусусияти, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимининг алоҳида тартиби тўғрисидаги қонунлар ва Донбасснинг алоҳида мақоми тўғрисидаги конституциявий қоидалар қабул қилинишини сўрамоқда.

“Ҳаёт учун” партияси фаоллари фикрича, фақат Минск келишуви амалга ошсагина Украина ички зиддиятга барҳам бера олади ва энергетика инқирозини енгади.

Шанба куни Минскда 2015 йил 12 февралда бўлиб ўтган саммит қарорини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўплами имзоланганига бир йил тўлади. Ўша куни Нормандия тўртлиги - Германия, Россия, Франция, Украина раҳбарлари музокара ўтказган. Шу билан бирга Украинадаги вазиятни тартибга солиш бўйича алоқа гуруҳи йиғилиши ҳам бўлиб ўтганди. Ушбу тадбирлар якуни бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилинган. 13 банддан иборат ҳужжат, хусусан, Донбассда ўт очишни тўхтатиш, Киев хавфсизлик кучлари ва милиция ўртасидаги демаркация чизиғидан оғир қуролларни олиб чиқиш, шунингдек, узоқ муддатли сиёсий тартибга солиш каби масалаларни назарда тутади.

Москва Киев Минск келишувига риоя қилмаётгани ва можарони ҳал қилиш бўйича музокарани чўзаётганини бир неча бор таъкидлади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги фикрича, Киев Донбассга Украина қуролли кучлари шахсий таркибининг ярмини жўнатган. Москва НАТО давлатларидан Россия чегараларига ҳарбий техника ўтказилиши ва Донбассда ғарб ҳарбий йўриқчилари сони ортишидан хавотир билдиряпти, ғарб давлатлари Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этиб, Донбассда қўлланилаётган қуролларни етказиб бермоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан