Украинада коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди

Украинада коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди

Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқини ҳақида эълон қилди, деб хабар беради Лига.Новости нашри. 

Президент Зеленский, Украинада кузатилаётган беморларнинг ўсиш суръати коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқинидан далолат беради, деб ҳисоблайди.

Давлат раҳбари эпидемиянинг биринчи тўлқини пайтида, баҳорда, мамлакатда кунига 100 дан 300 гача ҳолатлар кузатилганини таъкидлади. Энди кунига 3000 дан ортиқ ҳолатлар қайд этилмоқда.

Унга кўра, расмийлар Украина фуқароларини ҳам, мамлакатга келган чет элликларни ҳам хавф остига қўйиши мумкин эмас. Шунинг учун Зеленский чет элликларга киришни тақиқлаш тўғрисидаги қарорни тўғри деб ҳисоблайди.

Сўнгги маълумотларга кўра Украинада 188 мингта коронавирус ҳолати қайд этилган, 3,7 минг киши вафот этган, 83,4 минг киши соғайган.