Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Украинада ўзбекистонлик қўлга олинди(ми)?
27.02.2022 16:31,  
792

Украинанинг урушда асир олинган ва ўлган аскарларни идентификация қилиш билан шуғулланувчи Telegram каналида Россия томонидан жанг қилган, деб ишора қилинаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Бозоров Адҳаммирза Ҳайитовичнинг паспорт маълумотлари тарқатилди.

Блогер Нурбек Алимовнинг ёзишича, бу йигит дастурчи бўлган. У Ўзбекистондаги кўплаб сайтларда ишлаган. Ҳатто 2014 йилда Миллий интернет танловининг “Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сайёҳлик салоҳияти акс этган энг яхши сайт” номинацияси бўйича 1-ўринни эгаллаган

Шунингдек, маълум вақт Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида ҳам фаолият олиб борган. Бугунги кунда у Тошкентдаги “Sales doctor” фирмасида дастурчи сифатида ишлаб келади. Бундан ташқари, Адҳаммирза Бозоров “Sales doctor solutions” МЧЖнинг 30 фоиз улушига эгалик қилади.

Бу йигит Украинага инновацион товар ва сервисларни ривожлантиришга қаратилган платформаси — FMCG CLUB'нинг таклифига биноан 23 февраль куни соат 15:25да Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали Украинанинг Киев шаҳрига учган. 24 февраль куни Киевда FMCG INDUSTRY FORUM 2022 бўлиб ўтиши керак эди. У билан бирга яна бир Ўзбекистон фуқароси Темур исмли дастурчи йигит ҳам бўлгани айтилмоқда. 27 февраль куни эса Тошкентга қайтишга чиптаси ҳам бўлган.

24 февральда уруш бошланиб кетгач, Украина шаҳарларида комендантлик соатлари жорий қилингани сабабли бу йигит тушунмовчилик сабаб қўлга олинган бўлиши мумкин. Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар бу ҳолатга ва ватандошларимизнинг тақдирига жим қараб турмайди, деб умид қиламиз",  — дейилади хабарда

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан