Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Киевлик иқтисодчи Россиядан ҳимояланиш учун Украина ерларини AҚШга сотишни таклиф қилди
12.02.2020 10:36,  
579

Украина Кремль ҳужумларидан ҳимояланиш учун Aмерика компанияларига Россия билан чегарадош ерларини сотиши керак. Бу фикрни Киев иқтисодчиси Зиновий ​​Свереда, Украинанинг "Обозреватель" порталига "Украинада эркин ер бозорини яратиш" тўғрисидаги қонун лойиҳасини шарҳлаётган интервюсида айтиб ўтган.

"Мен шахсан шуни айтардимки, Суми ва Харьков вилоятининг Россия билан чегарадош ҳудудларини Aмерика компанияларига сотиш керак, чунки Aмерика қўшинлари Aмериканинг хусусий мулки бўлган ерларга ва уларнинг манфаати бор жойга албатта келишади", деди Свереда.

Унинг сўзларига кўра, ерларни сотиш эвазига Украинада сланецли газ масаласи ҳал қилиниши мумкин бўлади. 

Свереда Украина ўзининг "Маннергейм линиясини" қуриши ёки ўзига сиёсий шерикларни топиши кераклигини таъкидлади. 

"Казаклар доимо туркларни, татарларни ёки бошқаларни қидириб юришган. Ғолиб бўлиш учун сизнинг шерикларингиз бўлиши керак ", - дея хулоса қилди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан