Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Украинада Россиянинг қарийб 765 миллион долларлик активлари хатланган
6.08.2022 16:49,  
13

Украинада Россиянинг қарийб 765 миллион долларлик активлари хатланган. Яна 900 дан ортиқ давлат активлари эса мажбуран мусодара қилиниши режалаштирилган. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский маълум қилди. Бу ҳақда "Tacc" манбаси хабар берди.

“Бугун мен санкция сиёсати, Россия активларини мусодара қилиш бўйича йиғилиш ўтказдим. Расмийларнинг хабар қилишича, Украинада 28 миллиард гривна (765 миллион доллар) қийматидаги активлар аллақачон ҳибсга олинган. Бу иш давом этмоқда. Яна 900 дан ортиқ Россияга тегишли объектларни мусодара қилиш таклиф қилинди. Ва агар биз нафақат давлат, балки унинг резидентлари мулклари пакетини ҳам баҳоласак, 36 минг мулк олиб қўйилиши мумкин”, дейди Зеленский.

Айтиш жоизки, аввалроқ, Украина Бош вазири Денис Шмигаль Вазирлар Маҳкамаси Президентга “Россия мулкининг 903 та объекти”ни мусодара қилишни таклиф қилаётгани, шундан 79 таси корпоратив ҳуқуқлар, 824 таси эса мулкий эканлигини маълум қилган.

Жорий йилнинг 1 апрель куни Украина Олий Радаси Россия фуқаролари ва “у билан чамбарчас боғлиқ” шахсларнинг, шунингдек Россия Федерациясининг “махсус ҳарбий операцияси”ни қоралашдан бош тортган барча шахсларнинг мулкини миллийлаштириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

12 май куни эса Рада Зеленскийнинг Украина ҳудудидаги Россия мулкини мусодара қилиш ҳақидаги фармонини тасдиқлади. Украина Адлия вазири Денис Малюска 20 июнь куни расмийлар ёз охирида оммавий мусодара бошлашини айтди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз