Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украинадаги банкларнинг соф фойдаси 2022 йилда 68 фоизга камайди
12.02.2023 11:33,  
8

Украинадаги банкларнинг соф фойдаси 2023 йилда 2021 йилга нисбатан 68 фоизга камайиб, 24,7 миллиард гривнани (670 миллион доллар) ташкил қилди. Бу ҳақда Украина Миллий банки ҳисоботида маълум қилинди.

"2022 йилда тўлов қобилиятига эга банклар 2021 йилдаги 77,4 миллиард гривнага (жорий курс бўйича 2,1 миллиард доллар) нисбатан 24,7 миллиард гривна соф фойда олди", — дейилади нашрда.

Регулятор маълумотларига кўра, банк секторининг рентабеллиги 10,9 фоизгача пасайган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 35,1 фоизни ташкил этди. Даромаднинг пасайишининг асосий сабаби - юзага келган ва кутилаётган йўқотишлар учун захираларнинг кескин ўсишидир.

Ҳисоботда қайд этилишича, 107,1 миллиард гривна (2,9 миллиард доллар) кредитлар бўйича захираларга, 11,7 миллиард гривна (320 миллион доллар) эса бошқа активлар ва рисклар учун захираларни шакллантиришга йўналтирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан