Германия иқтисодий тадқиқотлар институти (DIW) президенти Марсель Фрацшер Rheinische Post газетасига берган интервьюсида Украинадаги вазият туфайли Германиянинг молиявий йўқотишларини баҳолади. Бу ҳақда "РИА Новости" манбаси хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Германия 2022 йилда Украинадаги можаро ва шу билан боғлиқ равишда Европада электр энергияси нархининг ошиши туфайли 100 миллиард евро йўқотган. Унинг қўшимча қилишича, келгуси йилларда бу харажатлар ўсишда давом этади.
Марсель Фрацшер Берлин инқироздан қаттиқ таъсирланганини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, Германия "Россия энергетикасига кўпроқ қарам эди, шунингдек, энергияни кўп талаб қиладиган саноатнинг юқори улушига эга ва экспорт ва глобал таъминот занжирларига жуда боғлиқ", эканлиги айтилди.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Киев мамлакатни тиклаш учун Германия, Франция ва Италия сармояларига умид боғлаган эди. Сиёсатчининг қайд этишича, Киев Европа бозорига устувор аҳамият беришга қарор қилган.