Украинадаги тинч аҳоли қурбонлари ҳақида БМТнинг янги маълумотлари эълон қилинди. Бу ҳақда BBC news манбаси хабар бермоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси мамлакатда 3257 нафар тинч аҳоли ўлими ёки жароҳатланганини қайд этган.
Украина тинч аҳолиси орасида 1267 киши ҳалок бўлган, 717 ҳолатда эса давом этаётган жанглар туфайли бу эркак ёки аёл эканлигини аниқлашнинг иложи йўқ.
Украина назорати остидаги Донетск ва Луганск вилоятларида - 358 киши ҳалок бўлди ва 772 киши яраланди.