Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украинадаги уруш дунёни қанчага "туширмоқда?"
29.09.2022 12:03,  
126

Россиянинг Украинага босқини дунёдаги қашшоқлик кўламини янада кенгайтиради. Жумладан, жаҳон иқтисодиётида депсиниш ва ортга кетиш давом этади. Бу ҳақда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг "Уруш учун товон" деб аталган ҳисоботида сўз боради.

2023 йилда дунё иқтисодиёти 2 фоиз ёки 2,8 триллион долларни бой беради. Бу – Россия ялпи миллий маҳсулотидан (ЯММ) бир ярим баравар кўп маблағ ҳавога совурилади демакдир.  

"Дунё иқтисодиёти турғунликка кирмоқда. Бунга эса Россиянинг Украинага бирор асосда оқлаб бўлмайдиган жинояткорона босқини сабабдир. Кўплаб мамлакатларда ЯММ ўсиши тўхтади. Тадқиқотлар депсиниш ҳали давом этишини кўрсатмоқда", – дейди Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти бош котиби Матиас Корманн.

Сайёрамизнинг йирик 20 давлати орасида энг катта йўқотиш Россияда кузатилади. Айни пайтда уруш сиёсатини олиб бораётган мамлакат ЯММ 4,5 фоизга камаяди.

2023 йилда Европанинг локомотиви саналган Германия иқтисодиётида ҳам 0,7% пасайиш кузатилади. Бунга эса Кремлнинг газ шантажи сабаб ўлароқ кўрсатилмоқда.

Туркия, Ҳиндистон, Хитой ва Саудия Арабистони энергетика бозоридаги нарх ўйинидан ютади. АҚШда 0,5 фоиз, евро ҳудудидаги мамлакатларда эса 0,3 фоиз ўсиш кузатилиши башорат қилинмоқда.  Айрим таҳлилчилар бу ўта некбин тахмин эканини урғуламоқда. Чунки Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари кўлами кенгайиши ва санкциялар курашининг давом этиши билан бу башоратлар йўққа чиқиши мумкин.

Иқтисодий таҳлилларга қараганда, Кремль газ «қамал»ини давом эттиргудек бўлса ва нефть эмбаргоси чўзилса, йирик энергетика инқирози рўй беради ва Европа иқтисодиёти рецессияга учрайди. Уруш тўхтатилмас экан, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ҳисоботида айтилган салбий воқелик кўлами янада ошиши мумкин. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан