Бунга реконструкция бўйича лойиҳалар учун 17 миллиард доллар ҳам киради, деди Украина бош вазири Денис Шмигаль Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси ташкил қилган конференцияда онлайн-чиқиш қилиб.
"Украина келгусида ҳам жиддий молиявий ёрдамга муҳтож бўлади. Биз 2023 йилда 55 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ маблағ ҳақида гапирмоқдамиз", – деди у.
Шмигалнинг аниқлик киритишича, кўрсатилган суммага бюджет танқислигини ёпиш учун ойига 3,5 миллиард доллар, шунингдек, “реконструкция бўйича тезкор лойиҳалар” учун 17 миллиард доллар ҳам киради.
Аввалроқ Владимир Зеленский ҳам конференцияда онлайн-чиқиш қилиб, келаси йилда мамлакатнинг бюджет танқислигини ёпиш учун 38 миллиард доллар зарур бўлишини маълум қилган эди.
Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристалина Георгиева ҳам 2023 йилда Украинани ташқи молиялаштириш учун ҳар ойда 3-4 миллиард доллар керак бўлишини айтган эди.