Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украиналик аёл коронавирусни тарқатгани учун кўз ёш билан узр сўради (видео)
30.03.2020 10:18,  
938

Украинанинг Чернигов вилоятида яшовчи аёл қишлоқдошларига видеомурожаат ёзиб, унда улар орасида коронавирус тарқалишида айбига иқрор бўлиб, кўз ёшлар билан кечирим сўради. Ушбу видео YouTube тармоғида пайдо бўлди.

"Обозреватель" порталига кўра, эпидемия авж олган пайтда аёл Италиядан қайтиб келган, аммо у ўзини изоляция қилиш чораларига риоя қилмаган ва турли тадбирларда фаол иштирок этган. Натижада у болалари ва невараларига, шунингдек, кўплаб қишлоқдошларига коронавирусни юқтирди.

"Эшитишимча, сиз менинг уйимни ёқиб юбормоқчи экансиз, болаларим ва невараларимга тажовуз қилиб жисмоний куч ишлатмоқчисиз. Мен бугун даволаниб келдим, болаларим ҳам даволанди, уларни ўлдирманг. Aгар хоҳласангиз, мени ўлдиринг, йўқ қилинг, лекин оиламга тегманг, илтимос. Сизлардан кечирим сўрайман", дейди видеода аёл кўз ёш тўккан ҳолда.

Унинг сўзларига кўра, у ва унинг оила аъзолари озиқ-овқат сотиб олиш учун уйдан чиқолмайди, ҳозирда улар қолган маҳсулотларни ва макарон истеъмол қилишмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Украинада коронавирус инфекциясининг 475 ҳолати қайд етилган, уларнинг 59 таси Чернигов вилоятида. Мамлакатда инфекциянинг ўнта ҳолати ҳалокатли бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан